"Манчестер Юнайтед" "Ал-Ҳилол" футболчисини АПЛга қайтармоқчи

"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Рубен Невешни сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. 28 ёшли футболчи январь ойида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини тарк этишни режалаштирган.

Португалиялик хавбекка даъвогарлар орасида айнан "Манчестер Юнайтед" ҳам тилга олинмоқда. Журналист Крис Уилер маълумотига кўра, "Вулверхэмптон"нинг собиқ юлдузи ҳозирда "қизил иблислар" томонидан кўриб чиқилаётган вариантлардан бири ҳисобланади.

Рубен Невешнинг эҳтимолий трансфери тахминан 20 миллион фунт стерлингга (қарийб 23 миллион евро) баҳоланмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасига қайтишдан манфаатдор.

Жорий мавсумда Невеш "Ал-Ҳилол" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!