Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Лестер" ҳимоячиси Гарри Магуайрнинг трансфери борасида ишларни давом эттирмоқда.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 26 ёшли футболчи учун 45 млн евро тўлашга тайёр, аммо “тулкилар” уни 90 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Магуайр ортда қолган мавсум “Лестер” сафида 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз номига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.