“Манчестер Юнайтед” асосий трансфер нишонларини белгилади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни кескин кучайтириш мақсадида келаси мавсумгача бир неча футболчини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Манчестерликлар биринчи бўлиб, “Ювентус” етакчисига айланиб қолган Федерико Кьезани Англияга кўчириб келмоқчи. Шунингдек, олинадиган футболчилар рўйхатида “Интер” ярим ҳимоячиси Николо Барелла ҳам бор.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Атлетико” ҳимоячиси Киран Треппьер трансфери бўйича ҳам ишлашни давом эттирмоқда.

Клуб хўжайинлари бу уч трансфер учун 135 миллион евро ажратишга қарор қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию