“Манчестер Юнайтед” “Барселона”га шарт қўйди

"Барселона" футболчиси Френки де Йонгнинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Футболчига асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Бироқ, томонлар ҳамон бир қарорга кела олмаяпти. Маълумотларга кўра, инглиз клуби нидерланлиялик борасида “кўк-анорранглилар”га  шарт қўйган: Френки трансферини жума кунига қадар якунлаш керак.

Душанба куни МЮ вакилларини Каталония пойтахтида кўришди. “ТalkSPORT” нашри хабарига кўра, "Юнайтед" имкон қадар тезроқ келишувни якунлаши керак ва бошқа харидларга эътиборини қаратиш зарур.

Олдинроқ “Манчестер Юнайтед” “Барса” билан де Йонгнинг нархи борасида келишиб олгани, бироқ ярим ҳимоячининг Англия Премьер лигасига ўтишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Якунига етган мавсум футболчи “кўк-анорранглилар”нинг Ла Лига доирасидаги 32 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!