"Манчестер Юнайтед" бир уринишда "Челси" ва "Арсенал"ни доғда қолдирди

Chery Tigo 7 PRO
 
Англиянинг гранд клублари - "Челси" ва "Арсенал" скаутлари "Аякс"нинг 17 ёшгача бўлган жамоаси сардори Миллен Баарснинг ўйинларини кузатиб, бир қарорга келгунига қадар "Манчестер Юнайтед" бир уринишда бу футболчини ўз таркибига қўшиб олиб, лондонликларни доғда қолдирди.
 
16 ёшли Миллен Баарснинг отаси Стефан ўғли болалигидан Англия чемпионатида тўп суришни орзу қилишини тан олди.
 
- "Аякс" ёшлар билан зўр ишлайдиган ажойиб клуб, - деди Стефан Баарс. - Миллен бу жамоада тўққиз мавсум тўп сурди ва кучли футболчи бўлиб тарбияланди. Ўғлим доим Англияда тўп суришни орзу қилган. У "Манчестер Юнайтед"ни танлаганидан хурсанд.
 
2000 йилнинг 30 майида туғилган голландиялик ёш футболчи ярим ҳимояда тўп суради.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!