“Манчестер Юнайтед” биринчи футболчини трансферга қўйди
“Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган Эрик тен Хаг жамоа таркибини тозалай бошлади. Клуб раҳбарияти биринчи бўлиб ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Уан-Биссакани трансферга қўйди ва ёзда уни сотиб юборади, деб хабар бермоқда Manchester Evening News нашри.
Футболчининг клуб билан яна икки йиллик шартномаси борлигига қарамай, мураббийлар штаби 24-ёшли ҳимоячини ўйнатмоқчи эмас.
Transfermarkt портали Ааронни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Уан-Биссакага авалроқ “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам қизиқиш билирган эди. Кейинги маълумотларга қараганда, футболчи собиқ жамоаси “Кристалл Пэласга қайтишга яқин. “Юнайтед” Уан-Биссакани 2019 йили бу клубдан 55 миллион еврога сотиб олганди. Трансфер омадсиз бўлиб чиқди.
Фикрлар