“Манчестер Юнайтед” бўлажак бош мураббийни суҳбатдан ўтказди

“Манчестер Юнайтед” мавсум якунланиши билан бошқа бош мураббий қўл остига ўтади. Клуб раҳбарияти апрель ойининг охирига бориб жамоани бошқарадиган мутахассис масаласини ёпишни режалаштирган.

Айни пайтда клуб мутасаддилари “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига номзодлар билан махсус суҳбат олиб бормоқда.

Ана шундай номзодлардан бири – “Аякс”ни муваффақиятли бошқариб келаётган 52 ёшли Эрик тен Хаг клуб мутасаддиларининг суҳбатидан ўтди, деб хабар тарқатди Daily Mail нашри.

Раҳбарияти бошқа номзодлар билан ҳам худди шундай суҳбатлар ташкил этиб, уларнинг иш услуби, режалари ва стратегиялари билан яқинлан танишишни мақсад қилган.

Вақтинча жамоани бошқариб турган 63 ёшли Ральф Рангник ёзда жамоани бошқа мураббийга топшириб, ўзи клуб раҳбариятидаги лавозимлардан бирини эгаллаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!