“Манчестер Юнайтед” бўлажак мураббийни хафа қилиб қўйди

“Аякс” бош мураббийи Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед” раҳбариятининг муносабатидан хафсаласи пир бўлди.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига асосий даъвогарлардан бўлган нидерландиялик мутахассис яқинда клуб суҳбатидан ўтди. У “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ҳозиргача  расмий шартнома таклиф қилмаганидан хафсаласи пир бўлганини таъкидлади.

Mirror нашри эса Эрик тен Хаг бу вазиятда ўзини таҳқирлангандек ҳис қилганини ёзмоқда.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса номзод мураббийларнинг барчаси билан суҳбат ўтказганидан кейин уларнинг бирини танлаши ҳақида маълум қилган.

Номзодлар орасида Маурисио Почеттино, Хулен Лопетеги, Луис Энрике ва Роберто Манчини каби мутахассислар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!