"Манчестер Юнайтед" бошқарувига яна иккита номзод пайдо бўлди

  • 26 Nov 16:41
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариб юборган "Манчестер Юнайтед" янги бош мураббий излашни давом эттирмоқда.

Tecno

"The Independent" нашри тарқатган хабарга қараганда, манчестерликлар раҳбарияти Руди Гарсия ҳамда Люсьен Фаврдан бирини олиб келиши мумкин. Бу мутахассисларнинг услуби МЮга мос келиши тахмин қилинмоқда. 

Айниқса, Фавр клубни ва ёш футболчиларнинг ривожлантириш борасидаги лойиҳаси борлигини айтган. Аввалроқ, МЮ бошқарувида асосий номзод сифатида Ральф Рангник ёки "Аякс" мураббийи Эрик тен Хаг кўрилаётганлиги айтилганди.

"Қизил иблислар" жорий мавсум АПЛ турнир жадвалида 8-поғонада бормоқда. Клуб 12 турдан сўнг 17 очко жамғарган.

Comments

You must be logged in to commet!