"Манчестер Юнайтед" бразилиялик ҳужумчига жиддий қизиқиб қолди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Порту"нинг бразилиялик ҳужумчиси Эванилсонга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Record.pt хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “қизил илбислар” 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишмоқчи ва бунинг учун Португалия грандига 60 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ “Порту” ушбу трансферни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Эванилсон ўтган мавсум "Порту" сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол урди ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар