“Манчестер Юнайтед” бу йил олган футболчисига янги жамоа қидиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” жорий йилнинг бошида “Аталанта” ярим ҳимоячиси Амад Диаллони трансфер қилганди.

Энди манчестерликлар ёш футболчига янги жамоа қидирмоқда. Бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер 19 ёшли Амад Диаллони бир йил муддатга ижарага жўнатиб, ўсиўшга эришиши ва тажриба тўплашини таъминламоқчи.

Диалло Кот-д-Ивуар олимпия терма жамоаси сафида Олимпия ўйинларида иштирок этгани боис манчестерликларнинг мавсумолди тайёрлигида қатнага олмади. Шунинг учун ҳам у асосий таркибга кириш учун кураша олмайди.

Манчестерликлар бу футболчининг келажагига ишонмоқда ва уни ўйин амалиётини кафолатлайдиган жамоага беради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!