"Манчестер Юнайтед" дарвозабон олишга киришди

  • 22 Aug 22:39
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" аввалроқ янги дарвозабон харид қилиш ниятида бўлмаган. Бу вариант фақат Андре Онана сотилган тақдирдагина кўриб чиқилар эди.

Tecno

Бироқ, АПЛнинг 1-турида "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг вазият ўзгарди. МЮ ягона голни Алтай Байиндирнинг ишончсиз ҳаракатлари ортидан ўтказиб юборди ва клуб раҳбарияти бу масалада чора кўришга қарор қилди.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, "қизил иблислар" 20 миллион еврога "Антверпен" посбони Сен Ламменсни харид қилиш арафасида турибди.

Comments

You must be logged in to commet!