“Манчестер Юнайтед”: Энг расво трансферимиз шу экан!
“Манчестер Юнайтед” учун омадсиз давом этаётган жорий мавсумда жамоа сардори Ҳарри Магуайрнинг ўйини кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.
The Mirror нашрининг ёзишича, манчестерликлар уни сотиб юборишни режалаштирган, бироқ бу марказий ҳимоячига бирор харидор чиқмаган.
Манчестерликлар 2019 йили “Лестер”дан 87 миллион еврога харид қилинган Маугуайр энг омадсиз трансфер бўлганини тан олгани айтилмоқда. Чунки клуб англиялик ҳимоячига сарфланган сумманинг катта қисмини қайтара олмайди.
Магуайрнинг ўзи кейинги пайтда спорт формасини йўқотиб қўйган ва ўйинларда жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўймоқда.
Жамоа сардори бу мавсумда барча турнирларда 35 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди.
Фикрлар