"Манчестер Юнайтед" Эшли Янг билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Эшли Янг билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.
The Sun нашрининг маълум қилишича манкуанликлар устози Жозе Моуринью 32 ёшли англиялик футболчининг жорий мавсум намойиш этаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва айнан шу боис манкуанликлар уни рағбатлантириш мақсадида янги шартнома таклиф қилишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Янгнинг МЮ билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунига қадар имзоланган. У ҳозирча АПЛнинг 23та баҳсида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар