"Манчестер Юнайтед" "Фенербахче"нинг Фред борасидаги таклифини қабул қилди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Фред Сантос "Манчестер Юнайтед"дан Истанбулнинг "Фенербахче" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Инсайдернинг ёзишича, манкунианликлар турк клубининг 15 миллион евролик таклифини қабул қилган. Яқин орада 30 ёшли жанубий америкалик тиббий кўрикдан ўтади ва турк гранди билан шартнома имзолайди.
Фред 2018 йилдан буён "қизил иблислар" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси кейинги ёзда якунига етади. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида 56 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар