"Манчестер Юнайтед" футболчилари қайтди!
"Манчестер Юнайтед" жамоанинг айрим футболчиларида коронавирус аниқланганлиги сабабли АПЛ доирасида 2 та ўйинни ўтказиб юборганди.
Бугун "қизил иблислар"нинг асосий таркиб футболчилари бир ҳафталик изоляциядан сўнг яна машғулотларга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус билан боғлиқ муаммолар туфайли АПЛ клублари навбатдаги тур ўйинларини қолдириш таклифи билан чиққанди. Бироқ ташкилот бунга қарши чиқди.

Фикрлар