"Манчестер Юнайтед" футболчиси "Астон Вилла"га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Астон Вилла" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Манчестер Юнайтед"нинг марказий ҳимоячиси Аксель Туанзебени таркибга қўшиб олганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, бирмингемликлар 23 ёшли футболчини 2021/22 йилги мавсум охиригача ижарага олган. Шартноманинг бошқа бандлари ошкор этилмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланган Туанзебенинг айни дамдаги трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Туанзебе 2018-2019 йилларда ҳам “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!