“Манчестер Юнайтед” футболчиси қилмишига уялиб қолди
Нидерландиянинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган Донни ван де Бек бир неча йил олдин “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтганидан кейин умуман ишлари юришмай қолди.
Жамоада бир неча мураббий алишганига қарамай, Донни таркибга кира олгани йўқ. Ёзги трансферлар вақтида Франция чемпионатидан “Лорьян” плеймейкерни сўраб, мурожаат қилди.
Бироқ, Донни ван де Бек кучлироқ ва машҳурроқ клуб топиш илинжида улар билан мулоқот қилишдан бош тортди.
Янги харидор чиқмагач, нидерландиялик футболчининг агентлари трансфер ойнасининг охирги кунида “Лорьян”га таклиф билан мурожаат қилди. Лекин французлар аввалроқ катта кетган ўйинчи билан музокара қилишни истамади.
Фикрлар