“Манчестер Юнайтед” футболчиси рақиб жамоани премьер-лигага қайтариши керак

  • 17 август, 2021, 14:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсумда Англия премьер-лигасидан тушиб кетган “Шеффилд Юнайтед” яна юқори лига қайтишда “Манчестер Юнайтед” футболчиси Амад Диалло ёрдамидан фойдаланмоқчи.

Tecno

“Шеффилд Юнайтед” ёш ярим ҳимоячини бир мавсум ижарага олишни режалаштирмоқда. Айни пайтда томонлар музокарага тайёрланяпти.

Манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Диалло тажриба тўплаши ва маҳоратини ошириш учун етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Буни таъминлаш учун клуб хўжайинлари уни ижарага беради.

“Манчестер Юнайтед” Амад Диаллони ўтган йили “Аталанта”дан 21 миллион еврога сотиб олган эди. Қишда манчестерликлар сафига қўшилган  ярим ҳимоячи саккизта учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!