“Манчестер Юнайтед” футболчисини жўнатиб юборди

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Брэндон Уильямс фаолиятини “Норвич”да давом эттирадиган бўлди.

Уле-Гуннар Сульшер асосий таркибга кира олмаётган футболчини бир йилга ижарага жўнатиб юборди. “Норвич” ижара учун тўрт миллион фунт тўлайдиган бўлди.

Манчестерликлар “Норвич”га ке ижара муддати тугаганидан кейин 20 ёшли ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқини бермади. Демак, Уильямс мавсум якунланиши билан Манчестерга қайтиб боради ва асосий таркиб учун курашиш имконига эга бўлади.

Брэндон Уильямс ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида атиги тўртта учрашув ўтказиб, ўзини кўрсата олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!