“Манчестер Юнайтед”: Гапга кўнсанг, Англиядаги энг катта маошни оласан!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти тез орада эркин агентга айланадиган Поль Погбани ушлаб қолиш учун унга катта маблағ ваъда қилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, франциялик клубда қолишга кўнса, Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган ўйинчига айланади.

Daily Mirror нашрининг маълум қилишича,  29 ёшли ярим ҳимоячи янги битим имзоласа, ҳафтасига 400 минг фунт маош олади ва қўшимча бонуслар билан бу сумма ҳафтасига 500 минг фунтгача кўтарилиши мумкин.

Погба ҳали бу таклифга жавоб бергани йўқ. Лекин манбанинг таъкидлашича, клубнинг бу қарори қолган ўйинчиларнинг норозилигига сабаб бўлган. Улар Погба бу қадар катта маошга лойиқ эмас, деб ҳисобламоқда.

- Айрим ўйинчилар раҳбариятнинг бу таклифи ҳеч қайси чегарага сиғмаслигини, улар доим кетиши ҳақида гапираётган ва асосий таркибга ҳар доим ҳам кира олмаётган Погбанинг ўзларидан икки баравар кўп пул олишига қарши, - деди клуб ичидаги манбалардан бири.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!