"Манчестер Юнайтед" ҳимоя марказига Туриндан номзод топди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Глейсон Бремер фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли бразилияликнинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар ёзги трансфер ойнасида жанубий америкалик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Аввалроқ "кекса синьора" Бремерни сотишдан 75 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
А Сериянинг жорий мавсумида Глейсон 24 ўйин ўтказиб, иккита гол урди. Унинг Турин клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар