“Манчестер Юнайтед” ҳимояга икки юлдузни оляпти

Уле-Гуннар Сульшер раҳбариятининг ишончини қозонган ҳолда таркибни юлдуз футболчилар билан тўлдирмоқчи. Аввалроқ, “Боруссия” етакчиси Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га ўтишга розилик берганди.

Норвегиялик бош мураббий жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Наполи”дан Калиду Кулибали ва “Вильярреал”дан Пау Торресни трансфер қилишни режалаштирмоқда. Ҳар икки футболчига Европанинг гранд клублари кўз тикаётганига қарамай, манчестерликлар ўз мақсадидан чекинмоқчи эмас.

Кулибали “Наполи” таркибида барча турнирларда 37 та учрашувда тўп тепди ва битта гол урди. Пау Торрес эса мавсумни 44 та учрашув, учта гол ва иккита ассист билан якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)