"Манчестер Юнайтед" ҳимояни мустаҳкамлайдиган футболчиларни топди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо мустаҳкам ҳимояга эга бўлиш учун бир жуфт янги футболчи олишни истамоқда.
 
Португалиялик мутахассис қишки трансферлар вақтида "Бавария"дан Давид Алабани ва "Саутгемптон"дан Виргил ван Дейкни "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи.
 
24 ёшли Давид Алаба ҳимоянинг чап қанотида ва марказида ишончли тўп суришдан ташқари, таянч ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажариши мумкин. Австриялик футболчига кўп жамоалар қизиқаётгани ва Мюнхен клуби ҳам уни ўз таркибида сақлаб қолмоқчилигини инобатга олсак, Моуриньонинг орзуси жамоа учун қимматга тушади.
 
Қолаверса, Виргил ван Дейк учун ҳам "Манчестер Юнайтед" камида 30 миллион фунтдан воз кечиши керак.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!