"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Tribalfootball нашри тарқатган хабарга қараганда "Ньюкасл", "Лестер" ва "Эвертон" клублари 20 ёшли футболчи борасида манкуанликлар билан музокаралар олиб боришмоқда. Таъкидлаш керакки, гап футболчининг ижараси ҳақида кетмоқда.
Маълумот учун, Рэшфорд якунланган мавсум МЮ сафида жами 52та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар