“Манчестер Юнайтед” иккита супертрансферни амалга оширади

Сульшер ёзги трансферлар даврида икки нафар марказий ҳимоячи билан шартнома имзоланишини истамоқда.

Манчестерликларнинг асосий нишони “Севилья”да порлаётган 22 ёшли Жюль Кунде бўлади. Сульшер нархи 60 миллион фунтга баҳоланаётган франциялик ҳимоячи МЮда Харри Магуайрга идеал шерик бўлишига ишонмоқда.

“Юнайтед” ёзда эркин агентга айланадиган Серхио Рамосга ҳам иш беришга тайёр. Манчестерликлар тез орада футболчининг вакиллари билан учрашиб, уни клубга таклиф қилиш борасида музокара ўтказмоқчи. “Реал” сардори ҳозирги клуби билан янги битим бўйича келиша олмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)