“Манчестер Юнайтед”: Иккитаси қолади, биттаси кетади!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда шартнома муддати тугайдиган уч нафар футболчи бўйича бир қарорга келди.

ESPN нашри хабарига кўра, манчестерликлар ҳужумчи Антони Марсьяль билан янги шартнома тузмайди. Бироқ франциялик футболчи мавсум охиригача фавқулодда зўр ўйнаса, бу масала қайта кўриб чиқилади.

Мураббийлар штаби хулосасига кўра, икки ҳимоячи – Аарон Ван-Биссака ҳамда Виктор Линделёф билан ҳамкорлик узайтирилади. Улар шароитлари яхшиланган янги битим олади.

Эрик тен Хаг клуб раҳариятидан ҳар бир позицияга янги ижрочилар олиб беришни сўраяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!