"Манчестер Юнайтед" Иқболни 1 миллион еврога сотиб юборди
Ироқлик ярим ҳимоячи Зидан Иқбол "Манчестер Юнайтед"дан "Утрехт"га кўчиб ўтди.
The Athletic нашри хабарига кўра, 20 ёшли футболчи Нидерландия клуби билан 4 йиллик шартнома имзоланган. Манкунианликлар эса ушбу трансфердан деярли миллион евро ишлаб олишади. Бундан ташқари улар Иқболнинг навбатдаги сотувидан тушган даромаддан ҳам улушга эга бўлишади.
Маълумот учун, Зидан Иқбол асли “Манчестер Юнайтед” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йилдан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар