“Манчестер Юнайтед”: Жамоани бу мураббийга топшира олмаймиз!

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари яқинда жамоани бошқаришга номзод бўлган Эрик тен Хаг билан суҳбат уюштирган эди.

Ушбу суҳбатдан сўнг, манчестерликлар “Аякс”ни маҳорат билан бошқариб келаётган 52 ёшли мутахассис “Манчестер Юнайтед”га тўғри келмайди, деган хулоса чиқарди. Уларнинг таъкидлашича, Эрик тен Хаг Англия грандлари бош мураббийларига тушадиган босимни енга олмайди.

Нидерландиялик мураббийнинг ўзи кучини Англия футболида синаб кўришни истамоқда. У ана шу мақсад йўлида инглиз тилини ҳам ўрганганди.

Бундан ташқари, манчестерликларни вақтинча бошқариб турган 63 ёшли Ральф Рангник ҳам ўз лавозимига энг муносиб номзод сифатида Эрик тен Хагнинг номини тилга олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!