“Манчестер Юнайтед” жамоани қутқарадиган футболчи топди

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмади. Халқаро майдондаги мусобақаларда муваффақиятсизликка учраган манчестерликлар ички чемпионатда ҳам кучли тўртликдан узоқлашиб бормоқда.

Табиийки, бунақа вазиятда таркибга янги ижрочилар жалб қилинади. Манчестерликлар ёзда “Лейпциг” ҳужумкор футболчиси Кристофер Нкункуни олишни режалаштиряпти.

ПСЖ тарбияланувчиси бўлган Нкуну мавсумни юқори даражада ўтказмоқда. 24 ёшли футболчи барча турнирларда 42 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 28 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 18 та голли пас узатди.

Кристоферга Англия премьер-лигасидан “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Арсенал” ҳам қизиқаётган бўлса-да, Sky Deutschland нашри “Манчестер Юнайтед”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда.

Нкункуни оладиган жамоа ёзда камида 70 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!