"Манчестер Юнайтед" жамоанинг ҳозирги "мотори" билан шартномани узайтиради

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд тез орада клуб билан янги шартнома имзолайди.

Нуфузли манбалар Эрик тен Хаг ва "қизил иблислар" раҳбарияти жамоанинг 25 ёшли юлдузи билан узоқ муддатли шартнома тузиш ниятида эканлигини бир неча бор эълон қилган. "GiveMeSport" нашри хабарига кўра, томонлар ўртасида яқин орада келишув имзоланади. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига этади.

Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳужумчи ушбу мавсумда манкунианликлар сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 8 та ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!