“Манчестер Юнайтед” катта муаммога дуч келди

Мавсумнинг дастлабки учрашувлардаёқ ёрқин ўйин кўрсата олмаётган “Манчестер Юнайтед” катта муаммоларга дуч келмоқда. Нотўғри ташкил қилинган трансфер сиёсати туфайли жамоа ёзги трансферлар бозори вақтида ўзи орзу қилган ҳужумкор футболчини олишга улгурмаслиги мумкин.

Манчестерликлар асосий нишони бўлган Жейдон Санчони олиш учун жуда кўп вақт йўқотди ва барибир мақсадига ета олмади. Яқинда Сульшер Санчонинг ўрнига “Барселона”даги Усмон Дембелени  ўйнатишга рози бўлган.

Гарчи “Барселона” франциялик футболчини “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилишга розилик берган бўлса-да, Дембеленинг ўзи Каталонияни тарк этишга рози бўлмаяпти. Жароҳатлари туфайли ўтган мавсумда ўзини кўрсата олмаган футболчи янги бош мураббий қўл остида асосий таркибга қайтмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)