“Манчестер Юнайтед” катта ўзгариш қилади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшернинг трансфер мақсадлари ўзгарди.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар Жейдон Санчо трансферидан воз кечади. Ҳужумкор футболчи Амад Диалло олиб келинганидан кейин “Боруссия” ярим ҳимоячиси хизматларига эҳтиёж қолмади.

Сульшер Санчонинг ўрнига тўпурар ҳужумчи ва марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда. Хусусан, бош мураббийга ўз ҳамюрти Эрлинг Холанд керак. МЮ 100 миллион евролик бу трансферни амалга ошириш истагида.

Шунингдек, клуб раҳбарияти трансфер суммаси 83 миллион еврони ташкил қилаётган “”Севилья” марказий ҳимоячиси Жюль Кундени олиб келишга ҳам қарши эмас.

Бундан ташқари, агар ёзда Поль Погба клубни тарк этадиган бўлса, Манчестерга “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилиш ёки “Вест Хэм” юлдузи Деклан Райс таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!