“Манчестер Юнайтед” катта трансферларни уддаламоқчи
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансфер вақтида қайси позицияларни кучайтириш бўйича кўрсатма олди. Жамоага янги ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар ва марказий ҳимоячи керак, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Манбанинг таъкидлашича, ёзда “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётган Эрик тен Хаг келаси мавсум унга қайси позицияларга янги ўйинчилар керак бўлишини белгилаб берган.
Нидерландиялик мураббий “Манчестер Юнайтед”да “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн, “Брайтон”нинг универсал футболчиси Ив Биссума, “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва “Аякс” ҳимоячиси Юррьен Тимбер тўп тепишини истамоқда.
Фикрлар