"Манчестер Юнайтед" кетишни хоҳлаётган юлдузга ўринбосар топди

"Севилья" дарвозабони Яссин Буну фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mirror" нашри хабар тарқатди.

29 ёшли марокашли посбон испан клубида учинчи мавсумини ўтказмоқда. Унинг амалдаги битими 2025 йилгача мўлжалланган. Бунунинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Қизил иблислар" жамоани тарк этиши кутилаётган Де Хеа урнини Яссин билан тўлдирмоқчи. Давид ёзда совринлар учун курашадиган клуб сафига кўчиб ўтишни режалаштиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!