"Манчестер Юнайтед" Кимнинг трансферини деярли ҳал қилди

"Наполи" ҳимоячиси Ким Мин Жае фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин турибди. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдиряпти. 

Италиянинг "Calciomercato" нашри берган хабарга кўра, футболчининг трансфери учун "қизил иблислар" 60 миллион евро сарфлашга тайёр. Ким ҳам Неапол клубини тарк этишга қарши эмас. Уни МЮдан ташқари ПСЖ, "Тоттенхэм" каби грандлар ҳам жиддий кузатиб боряпти.

Эслатиб ўтамиз, жанубий кореялик чарм тўп устаси жорий мавсум А Серияда "энг яхши ҳимоячи" номинациясида ғолиб бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!