“Манчестер Юнайтед” кутилмаган трансферга қўл урди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳеч ким кутмаган трансферни амалга оширмоқчи. Аслида манчестерликлар “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни олишни режалаштирган эди.
Бироқ нидерландиялик футболчи фаолиятини Каталонияда давом эттиришни истаяпти ва бошқа таклифларни кўриб чиқаётгани йўқ.
Испаниядан рад жавобини олган “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари энди бор эътиборини “Боруссия М” вакили Ману Конени Англия премьер-лигасига олиб келмоқчи.
Мутахассислар 21 шли франциялик футболчининг салоҳияти жуда юқори эканини таъкидламоқда. “Юнайтед” скаутлари бу ўйинчи жамоанинг майдон марказидаги муаммоларини узоқ муддатга бартараф этиши мумкинлигини айтган.
Фикрлар