"Манчестер Юнайтед"-ЛАСК: Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.

  • 90+3'

    Учрашувдаги сўнгги хавфли вазият яратган Рагузнинг товони билан йўллаган зарбасини Серхио Ромеро қайтариб, жамоасининг жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшди.

  • 90'

    Учрашувга бош ҳакам Сидиропулос томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Матанинг узатмасидан сўнг қулай имконият ҳосил қилган Антони Марсяль дарвозабонни ожиз қолдирди. 

  • 84'

    "Манчестер Юнайтед" сафида охирги ўзгариш: Марсяль ва Менги Жеймс ҳамда Фосу-Менсани ўзгартирди.

  • 83'

    Икки футболчини ўзининг финтлари билан чалғита олган Перейра тўпни МакТоминайга оширди. Шотландиялик хавбекнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 82'

    Погба марказдан Игалони қулай вазиятга чиқариб юборди. Одионнинг тезлиги тўпга етиш учун камлик қилди.

  • 80'

    Майдонда ҳаракат қилган Андраде ўрнига Филипович туширилди.

  • 78'

    МЮ ҳимоячилари ЛАСК клуби аъзоларини жарима майдонига яқинлаштирмаяптилар.

  • 75'

    Майдонга янги қўшилганлар орасида Андрес Перрейра ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

  • 73'

    Меҳмонларнинг ягона голи муаллифи Вайзингер ўз ўрнини Забицерга бўшатиб берди.

  • 72'

    Сульшердан яна бир юриш: Тахит Чонг Уильямс ўрнига майдонга тушурилди.

  • 70'

    Райтернинг зарбаси Ромеро учун қийинчилик туғдирмади.

  • 69'

    Баҳс МЮ футболчиларининг ҳар томонлама устунлигида давом этмоқда. Яқиндагина майдонга тушган Погба ва Перрейра тўп устунлигини таъминламоқда.

  • 66'

    Захирадан ўйинга Доминик Райтер қўшилди. У энди Балич ўрнида ҳаракат қилади,

  • 63'

    Гол муаллифи Лингард Погба томонидан алмаштирилди, марказда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Фред эса Перрейрага ўз ўрнини бўшатиб берди.

  • 60'

    Киритилган голлар иккала жамоанинг ҳам иштаҳасини очиб юборди. Ўйин тезкор суръатда давом этмоқда.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Дарвозабон билан юзма-юз қолган Лингард ҳисобни тенглаштирди. "Манкунианлар"дан тезкор жавоб.

  • 55'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Вайзингернинг жарима майдончаси ташқарисидан берган супер зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 53'

    Одион Игало ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 52'

    Ўз жарима майдончаси яқинида МЮ ҳимоячилари тўп назоратини қўлга олишди. Майда паслар сериясига дарвозабон Ромеро ҳам қўшилди.

  • 50'

    Матанинг ажойиб пасини Игало рақиб посбонинг қўлларига йўллади. Ҳавфли ҳужум голсиз тугади.

  • 47'

    Жеймснинг қанотдан Игалога узатган тўпини ЛАСК кипери ушлаб олди ва қарши ҳужумни бошлаб берди. Меҳмонлар ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнггида иккала жамоа ҳам бироз темпни пасайтиришди. Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 43'

    Фосу-Менса қанотдан тезликда ёриб кирди. Марказга берган узатмасини эса рақиб посбони Шлагер зарарсизлантирди.

  • 39'

    МакТоминей ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 37'

    Жеймснинг узатмасини рақиб ҳимоячиси майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбасини амалга оширган Хуан Мата яна пас беришда адашди.

  • 35'

    Микорл майдон марказида Лингардга нисбатан қўполлик ишлатди. Натижада, бош ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 34'

    Бугун "қизил иблислар" ҳимояси ўзига ўхшамаяпти.

  • 31'

    Меҳмонлар форварди Рагузнинг зарбасини Серхио Ромеро қайтариб юборди.

  • 30'

    Яна Матадан пас ва яна Магуайр. Бу сафар хам МЮ сардорининг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 27'

    Вайзингер майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. Ҳимоячи ўйинни давом эттира олади.

  • 24'

    Ўз жарима майдончаси ёнида Фосу-Менса рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Тўп олдига яқинлашган Микорл жонли деворни нишонга олди.

  • 20'

    МЮ футболчилари ўзларини ҳотиржам тутмоқда. ЛАСК эса гол уриш учун ҳаракатларни тўхтатмаяпти. Аммо улар бесамар якунланяпти.

  • 18'

    Игало тезкорлик билан ҳужумга югурди. Рақиб кипери Шлагер тўпни эгаллаб олди.

  • 15'

    ЛАСК футболчилари гол уриш учун тинмай ҳаракат қилмоқда. Бироқ кетма-кет йўлланаётган зарбалар мезбонлар посбони учун қийинчилик туғдирмаяпти.

  • 9'

    Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми натижасида тўп тўсинга тегди. Жарима майдончаси ичида саросимали вазият юзага келди.

  • 4'

    Матанинг узатмасини Магуайр кўкка совурди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!