"Манчестер Юнайтед" Магуайрни "Ницца" ҳимоячиси билан алмаштириши мумкин

"Манчестер Юнайтед" "Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби ҳозирча 23 ёшли франциялик футболчини трансфер қилиш бўйича расмий таклиф билан чиққани йўқ. "Манчестер Юнайтед" агар Харри Магуайр жамоани тарк этса, музокараларга киришишга тайёр.

Аввалроқ ҳимоячи хизматларига Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Тодибо "Ницца" сафида 46 та ўйин ўтказди. "Transfermarkt" портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!