"Манчестер Юнайтед" Матани шартномани узайтиришга кўндира олмаяпти
“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Мата билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.
The Telegraph нашрининг хабар беришича мавсум якунида шартномаси ўз ниҳоясига етадиган 30 ёшли футболчи “қизил иблислар” таклиф қилаётган бир йиллик келишувга рози бўлмаяпти.
Таъкидлаш керакки, Мата МЮда қолишга қарши эмас, фақат бунинг учун у жамоа раҳбариятидан узоқ муллатли шартнома ва юқори маош талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Мата жорий мавсум АПЛда жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар