"Манчестер Юнайтед" Майну билан шартномани узайтиради
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячи Кобби Майну билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Tribal Football" нашрининг хабар беришича, томонлар маошни ошириш билан янги узоқ муддатли шартнома тузиш арафасида.
Янги келишувга кўра, 21 ёшли футболчининг маоши бир неча баравар оширилади. Майнунинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида тугайди.
Англиялик хавбек 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Кобби бу мавсумда Англия Премьер-лигасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар