“Манчестер Юнайтед” Мессининг ворисини олиб келади

“Барселона” Лионель Месси билан хайрлашганидан кейин клуб раҳбарияти афсонавий ўйинчи ўрнини Ансу Фати эгаллашини кутган эди.

Истеъдодли ҳужумчига Мессининг вориси сифатида 10-рақам топширилган. Бироқ, профессионал фаолиятини ёрқин бошлаган Фати кетма-кет икки маротаба оғир жароҳат олганидан кейин аввалги даражасига чиқолмади.

Айни пайтда 20 ёшли футболчи Каталонияни тарк этишга қарор қилган. Бош мураббий Хави ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмас.

Фатига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар ёзда бу трансфер бўйича музокара ўтказади.

Ансу Фати жорий мавсумда 19 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!