
"Манчестер Юнайтед" муҳим футболчисидан тезроқ қутулмоқчи
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни тезроқ сотиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар бермоқда "Sky Sports" нашри.
Ушбу манбанинг таъкидлашича, "қизил иблислар" раҳбарияти Рэшфорднинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Унинг жисмоний ҳолати ҳам энг зўр даврида эмас деб ҳисобламоқда. Ҳаттоки клуб раҳбарлари қишки трансферлар ойнасида ҳар қандай таклифни кўриб чиқмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ҳужумчи бу мавсум 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўжалланган бўлиб, унинг "Transfermarkt"даги нархи 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Комментарии