“Манчестер Юнайтед” муносиб бош мураббий танлади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани бошқаришга номзодлар орасида “Аякс” бош мураббийим Эрик тен Хагни муносиб мутахассис эканига ишонмоқда.

Анчадан бери жамоани қабул қилиб олишга асосий номзод сифатида ПСЖдан кетиш илинжида юрган Маурисио Почеттино эътироф этилаётган эди. Энди вазият ўзгарди ва клуб хўжайиндари бу ролда Эрин тен Хагни кўрмоқчи.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича, манчестерликлар Почеттино вариантидан ҳам воз кемаган ва аргентиналик мутахассис захира варианти ҳисобланади.

Бундан ташқари, манчестерликлар “Челси”да юзага келган вазиятдан фойдаланиб, “аристократлар” устози Томас Тухелни таклиф қилиш бўйича ҳам иш олиб боришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!