"Манчестер Юнайтед" Нидерландия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм" таркибида тўп суриб келаётган Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат бошлади. Нидерландиялик вингер атрофидаги курашда "Тоттенхэм" ҳам манкунианликларга жиддий рақобатчи бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда, дея ёзади TEAMtalk.
Манбаларга кўра, "Вест Хэм" Саммервиллни сотиш вариантларини 50 миллион фунт стерлинг (тақрибан 57,5 миллион евро) атрофида баҳоламоқда. Футболчининг ўзи эса ўтган мавсум якунига кўра Чемпионшипга тушиб кетган жамоа сафида қолишни истамаяпти. "Манчестер Юнайтед" 24 ёшли вингерни Маркус Рашфордга эҳтимолий алмашув варианти сифатида кўриб чиқмоқда.
Саммервилл ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 34 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар