“Манчестер Юнайтед” ўйинчи танлайдиган мутахассисдан воз кечди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клубнинг бош скаути Жим Лоулер билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо клуб ичидаги манбасига таяниб хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мавсум охирида Лоурлернинг ўз лавозимидан кетиши клубда янги ўзгаришлар жараёни бошланишидан далолат бермоқда. Яқинда бош мураббий Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед”да катта ислоҳотлар бўлишини таъкидлаган эди.

Жим Лоулер “Манчестер Юнайтед” бош скаути лавозимида 16 йилдан бери ишлаб келаётганди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!