"Манчестер Юнайтед" португалиялик футболчини харид қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Педру Нетуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "The Sun" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти португалиялик футболчини "Боруссия" вингери Жейдон Санчога захира вариант сифатида кўрмоқда. МЮ Нету учун 50 миллион фунт сарфлашга тайёр. 

Жорий мавсум 21 ёшли Педру 33та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ҳамда 6та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!