“Манчестер Юнайтед” қишда Шнайдерленни сотиб юбормоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлен билан ҳайрлашмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда. 27 ёшли футболчининг ҳизматларига эса “Эвертон” ва “Вест Бромвич” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “МЮ” футболчисини 20 миллион фун эвазига қўйиб юборишга тайёр. Айтиш керакки, жамоа бош мураббийлигига Жозе Моуринью келганидан сўнг, Шнайдерлен ушбу мавсум бор йўғи 8та учрашувда майдонга тушган ҳолос.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Шнайдерленни 24 миллион фунтга 2015 йилда “Саутгемптон”дан сотиб олган эди. Унинг ҳизматларига шунингдек “Милан” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган.