"Манчестер Юнайтед" қишдаёқ АПЛни "гуллатаётган" ҳужумчини олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньо фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. "TEAMtalk" нашрининг маълум қилишича, МЮ скаутлари мавсум бошидан бери Семеньонинг ўйинларини яқиндан кузатиб келмоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар" мазкур ҳужумчи учун тахминан 68 миллион евро тўлашга тайёр. Дастлаб трансферни ёзда амалга ошириш режалаштирилган эди, аммо Семеньо ҳозирги шаклини давом эттирса, битим қишдаёқ амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли Семеньо Англия чемпионатида 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!