“Манчестер Юнайтед” Рангник ўрнига ҳурмати баланд мураббийни олиб келади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа бошқарувига “Реал”да ишлаётган Карло Анчелоттини олиб келиш йўлларини ўрганмоқда. Бу ҳақда UOL Sport нашри хабар берди.

Аслида манчестерликлар рўйхатида Эрик тен Хаг ва Маурисио Почеттино етакчи эди ва клуб мутасаддилари уларни суҳбатдан ҳам ўтказди.

Италиялик мураббий номзоди сўнгги пайтда пайдо бўлди. Манчестер клубининг хўжайинлари Анчелоттини қаттиқ ҳурмат қилади ва шу боис, жамоани у бошқаришини истамоқда.

“Реал” хўжайинлари яқинда агар жамоа Ла Лигада пешқадаликни бой бериб, мавсумда чемпионликни қўлга кирита олмаса, Карло Анчелотти истеъфога чиқарилишини маълум қилган. Шундай бўлган тақдирда ҳам, тажрибали мутахассис ишсиз қолмайдиган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!